ЎзА Ўзбек

15.04.2019 12:50 Чоп этиш версияси

Талабалар энди ўқув машғулотларини ишлаб чиқариш жараёнида олиб боришади

Талабалар энди ўқув машғулотларини ишлаб чиқариш жараёнида олиб боришади
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусрат Баракаев бошчилигида бир гуруҳ талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Ғиждувон туманидаги “Ҳумо” АЖ текстил компаниясига ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия ташкил этилди. 

Талабалар ишлаб чиқариш корхонасида хомашёга ишлов беришдан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан танишишди. Профессор-ўқитувчилар ип-калава ишлаб чиқариш жараёнига янги инновацион технологияларни жорий қилиниши ҳақида шу ернинг ўзида жонли мисоллар билан тушунтириб беришди.

Ташриф давомида институт ва текстил компанияси ўқув машғулотларининг бир қисмини бевосита ишлаб чиқариш жараёнида ўтказиш, талабаларнинг малакавий битирув амалиётларини олиб боришни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

photo5305276245950442329.jpg

photo5305276245950442330.jpg

photo5305276245950442332.jpg

photo5305508822724487713.jpg

photo5305508822724487714.jpg

photo5305508822724487715.jpg

photo5305508822724487716.jpg

photo5305508822724487717.jpg

ЎзА
1 668