Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Интернет орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, ҳуқуқ ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ушбу фаолиятни амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ижроси доирасидаги вазифалар муҳокама этилди.

Давлат ҳокимияти органларининг назорат ва бошқарув функцияларини янада қисқартириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг энг муҳим йўналиши саналади.

– Мамлакатимизда тадбиркорликни рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар доирасида дастлабки устав капиталини шакллантириш, муҳр ва штампни нотариус тасдиғидан ўтказиш, кичик бизнес субъектлари учун банкларда ҳисоб рақамини очишда тўловлар амалга ошириш бўйича талаблар бекор қилинди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Тўхтабоев. – Ариза берувчилар билан электрон шаклдаги мулоқотнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашиш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид тўсиқларни бартараф этиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради.

Тадбирда тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулайликлар