Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази фаолият бошлади
Президентимиз томонидан тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ҳар бир вилоятда Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди.
Президентимиз томонидан тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ҳар бир вилоятда Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди.Сирдарё вилоятида ташкил этилган Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази очилишига бағишланган маросимда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари самарали фаолият юритиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 2018 йил юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилингани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Марказ “Бетон-саноат” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан янгидан барпо этилиб, барча шароит ва қулайликлар яратилган 3 қаватли бинонинг биринчи қаватида фаолият бошлади.
Айни пайтда марказнинг консалтинг, риэлторлик ва бошқа хизматлари йўлга қўйилиб, 30 нафар ходим фаолият юритмоқда. Шунингдек, соҳа вакилларига янада қулайлик яратиш мақсадида ўнта тижорат банкининг вилоят филиали ҳам ушбу бинода жойлаштирилди. Келгусида тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш турлари кенгайиб, сифати янада такомиллашади. Бу эса ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, маҳсулот тури ва сифати ортишига, кўплаб янги иш ўринлари очилишига замин яратади.

Бинонинг 2- ва 3-қаватлари янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилаётган аҳоли турар жойлари учун мўлжалланган бўлиб, айни вақтда у ерда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
– Марказ фаолияти билан танишар эканман, Президентимиз нима учун тадбиркорликни янада ривожлантиришга бу қадар улкан эътибор қаратаётгани сабабини чуқурроқ тушунгандек бўлдим, – дейди Сайхунобод туманидаги “Озодбек – Шавкат” кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Ш.Холмуродов. – Мана энди тадбиркор ҳали у раҳбар эшигида, ҳали бу бюрократ ҳузурида сарғайиб, вақтини беҳуда ўтказмайди. Барчасини шу марказнинг ўзида битириб, эртанги кунига катта ишонч билан ишини давом эттираверади. Қилаётган ишининг истиқболига ишонч эса тадбиркор учун жуда муҳим омилдир.