Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.07.2018 11:47 Чоп этиш версияси

Тадбиркорга “Perfect Logistics” совунларини ишлаб чиқариш 280 минг долларга тушди

Тадбиркорга “Perfect Logistics” совунларини ишлаб чиқариш 280 минг долларга тушди
Корхонада кунига 300 килограмм совун ва бир тонна идиш ювиш воситаси тайёрланмоқда. 

Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Perfect Logistics” масъулияти чекланган жамияти совун ва идиш ювиш воситалари ишлаб чиқаради. 

Доимий 10 киши иш билан таъминланган корхонада кунига 300 килограмм совун ва бир тонна идиш ювиш воситаси тайёрланмоқда. 

– Жорий йил июнь ойида банкдан 280 минг доллар кредит олиб, Хитойдан замонавий асбоб-ускуналар келтирдик, – дейди “Perfect Logistics” МЧЖ раҳбари Ҳамдам Худойназаров. – Бу яқин кунларда фаолиятимизни кенгайтириш, маҳсулот тури ва сифатини янада ошириш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ортиши эвазига маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади. 


А.Шокиров, ЎзА
4 357