ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Тадбиркорга 56,2 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилиши таъминланди

Тадбиркорга 56,2 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилиши таъминланди

Бизнес-омбудсман бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар «Фарғона тадбиркорлари – ислоҳотчи» тажрибаси доирасида вилоятда тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганмоқда.

Бу жараёнда Қувасой шаҳрида Хитойнинг “Shanghai Pony Technology Co.LTD” компанияси томонидан «Кварц» АЖда кунлик 400 тонна ҳажмда янги фаоият линияси қурилиши учун ўтга чидамли ғишт ва вентиляторларни олиб киришда «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштиришда божхона хизмати ходимлари томонидан алоҳида ташкил қилувчи мустақил қисм сифатида қаралиб, божхона тўловлари ундирилиши талаб қилинаётгани аниқланди.

Бу таснифга аниқлик киритиш мақсадида Бизнес-омбудсман Божхона қўмитасига хат киритди. Шу асосда Божхона қўмитаси Бутунжаҳон божхона ташкилотига халқаро сўровнома юборди.

Бутунжаҳон божхона ташкилотининг 2020 йил 29 майдаги жавоб хатига асосан юқоридаги товарлар 841790 товар позициясида таснифланиши тавсия этилган бўлсада, тадбиркорга ушбу имтиёз ўрганиш кунига қадар қўлланилмаётгани маълум бўлди.

Натижада, Бизнес-омбудсман ва Божхона қўмитасининг аралашуви билан тадбиркорга қўшимча ҳисобланган 1,9 миллиард сўм божхона тўловлари бекор қилинди ҳамда божхона омборида сақланаётган қиймати 32,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарларига божхона тўловларидан 56,2 миллиард сўм имтиёз қўлланилиши белгиланди.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати

4 787
ЎзА