ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Тадбиркордан эсдалик лойиҳаси амалда

Тадбиркордан эсдалик лойиҳаси амалда

Навоий вилояти ёшлари ташаббуси билан кўнгилли тадбиркорлар ҳомийлигида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан олис ҳудудлардаги ёшларга байрамона шукуҳ улашиш мақсадида «Тадбиркордан эсдалик» лойиҳаси ўтказилмоқда.

Бу сафарги манзил Хатирчи, Навбаҳор ҳамда Конимех туманларидаги олис ҳудудларда яшовчи ёшларга «Ёшлар куни» муносабати билан байрамона шукуҳ улашилди.

photo_2020-06-30_10-13-19.jpg

– Бугун «Ёшлар куни» муносабати билан менга тадбиркорларимиздан эсдалик совғаси ҳадя этилди. – Бу эътибордан жуда хурсанд бўлдим, келажакда мен ҳам тадбиркор бўлиб ўзим каби ёшларга совға-саломлар улашишни ният қилдим дейди, – Навбаҳор тумани 78-умумтаълим мактаби ўқувчиси Самандар Мусурмонов.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади вилоятдаги барча туман, шаҳарларнинг чекка ҳудудида истиқомат қилувчи ёшларга байрам шукуҳи улашишдан иборат.

photo_2020-06-30_10-13-21.jpg

photo_2020-06-30_11-46-39.jpg

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати

5 838
ЎзА