Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 15:56 Чоп этиш версияси

Тадбиркор ва ҳунармандлар билан очиқ мулоқот

Фарғона вилояти Риштон туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши томонидан ҳунарманд ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида кечаётган ўзгариш ва янгиланишлар, хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси жойларда мавжуд камчилик ва муаммолар ечимини топиш, жамиятимизда инсонпарварлик ва адолат тамойиллари устуворлигини таъминлаш, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ҳаётий масалалар, уларни амалга ошириш механизмлари мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантириш учун шароит яратиш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилишда фаоллик кўрсатиш, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганишга бағишланган тадбирда ҳунармандлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида учраётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида фикр алмашилди.

– Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштириш борасида аниқ таклиф ва истиқболли режалар белгилаб берилган, – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Умиджон Жабборов. – Бунда қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Миллий ҳунармандлик мактаблари анъаналарини сақлаб қолиш, тиклаш, аҳолининг электорат қисми бандлиги, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳунармандлик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш орқали уларни иш билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яхшилаш партия сайловолди платформасида устувор вазифалар сифатида белгиланган.

Очиқ мулоқотда тадбиркорлар ва ҳунармандлар таклиф ва тавсиялари ўрганилиб, партиянинг ҳамкорлар иштирокидаги тегишли вазифалари белгилаб олинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар мутахассисларидан жавоб олди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 462






Все о погоде - Pogoda.uz