Бухорода “Тадбиркор қизларнинг энг яхши лойиҳаси” танлови вилоят босқичи ўтказилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уч йўналиш бўйича 36 тадбиркор қиз иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларини соҳага жалб этиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмасини бойитишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

“Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Олот педагогика ва спорт коллежи битирувчиси С.Ҳусаинова, Жондор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ф.Шарипова, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Шофиркон маиший хизмат ва миллий ҳунармандлик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Н.Боймуродова, Ромитан саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ш.Ражабова, “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Пешку қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси А.Ёриева, Жондор педагогика коллежи битирувчиси О.Саидова ғолибликка муносиб топилди.

– Биз тадбиркорлар оиласимиз. Отам ҳам, онам ҳам тадбиркорлик билан шуғулланади, – дейди олотлик Симора Ҳусаинова. – Қандолатчиликни ривожлантириш бўйича бизнес лойиҳамни ишлаб чиқишда ота-онамнинг маслаҳатлари, солиқ ва банк мутахассислари иштирокида ўтказилган турли семинар ва давра суҳбатлари қўл келди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағнинг 26 миллион сўмини Халқ банки ажратадиган бўлди. Цех фаолият бошлагач, 6 нафар тенгдошим ишли бўлади. Буларнинг барчаси, Президентимиз раҳнамолигида биз, ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар самарасидир.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида қатнашади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор қизларнинг истиқболли лойиҳалари