Президентимиз раҳнамолигида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буни Қашқадарё вилояти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Кейинги йилларда вилоятда намунавий лойиҳалар асосида қурилган замонавий массивларга ўнлаб километр ичимлик суви қувурлари тортилди. Бир қанча сув миноралари барпо этилиб, сув иншоотларининг эскирган насослари алмаштирилди. Натижада Деҳқонобод, Ғузор, Касби, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон, Чироқчи ва Қамаши туманларининг кўплаб қишлоқлари аҳолиси ҳамда ушбу ҳудудлардаги мактаблар, шифохоналар ва турли корхоналарни тоза ичимлик суви билан таъминлаш янада яхшиланди. 

Вилоят ҳудудий “Сувоқова” бошқармасига қарашли ВУ-5 сув ишлаб чиқариш иншооти тизимида ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Жумладан, ўн еттита техник ва электротехник жиҳоз ҳамда ускуналар мукаммал таъмирланди. 1,6 километр жойга диаметри 400 миллиметрли қувур ётқизилди. Яккабоғ туманида жойлашган “Алақарға” сув ишлаб чиқариш иншоотида бешта, Нишон туманидаги шундай объектнинг учта насоси ягиланди. 

Шунингдек, Нишон ва Миришкор туманларидаги Обод, Гулистон, Шодлик қишлоқларини сув билан таъминлашга хизмат қиладиган, яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурлар алмаштирилди. Натижада ушбу ҳудудларда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди. 

– Жорий йилги тегишли дастурга асосан аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини янада яхшилаш мақсадида 8 миллиард 800 миллион сўм ажратилган, – дейди вилоят ҳудудий “Сувоқова” бошқармаси бошлиғи Хуршид Усмонов. – Бу маблағ ҳисобига кўплаб, хусусан, 81,4 километр ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминоти янада яхшиланмоқда