ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

Сутни қайта ишлаш тармоғида

Сутни қайта ишлаш тармоғида Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги “МНГ чорва” масъулияти чекланган жамиятининг сутни қайта ишлаш цехида қатиқ ва қаймоқ маҳсулотлари тайёрланади.

Цехда замонавий технологиялар ёрдамида кунига бир тоннадан ортиқ сут қайта ишланиб, аҳолига ҳамда буюртма асосида “Муборакнефтегаз” корхонасига етказиб берилмоқда.

– Корхонамиз бир нечта тармоқларни ўзида мужассамлаштирган, - дейди “МНГ чорва” МЧЖ раҳбари Санжар Қудратов. - Чорва тармоғимизда 100 бош зотли қорамолимиз бор. Улардан соғилган ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинган сутни қайта ишлаймиз. Чорвачилик тармоғини кенгайтириш, цехда ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳаракатидамиз. Айни пайтда 45 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган корхонада галдаги режалар амалга ошса, ишчилар сони ортади.

2.jpg

3.jpg

4.jpg


4 648
Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА