ЎзА Ўзбек

09.07.2020 Чоп этиш версияси

СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда қанча одам пенсия олади?

СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда қанча одам пенсия олади?

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мамлакатимизда пенсия ва нафақа олувчиларнинг сонини эълон қилди.

Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 1 май ҳолати бўйича Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 миллион 734 минг 230 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳудудлар кесимида ҳисобланганда уларнинг энг кўп – 13,3 фоизи Тошкент шаҳрига, 12,3 фоизи Навоий вилоятига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9 фоиздан 10 фоизгача.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 747 минг 480 сўмни ташкил этмоқда. 1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 миллион 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.

6 187
ЎзА