Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2018 18:25 Чоп этиш версияси

Солиқ солинадиган база суммалари камайтирилиши жорий этилди

Солиқ солинадиган база суммалари камайтирилиши жорий этилди
"Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилиши жорий этилди:

100 миллион сўмгача – хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йилнинг 1 январига қадар замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари (бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда); 

12 миллион сўмгача – ҳар йили 2025 йилнинг 1 январига қадар (ҳар йили) хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария-гигиена тармоқларини, туризм инфратузилмаси объектларини сақлашга йўналтирилган харажатлари.

Шунингдек, 100 миллион сўмгача имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосасини олиши лозим.

2020 йил 1 февралгача Марказнинг хулосаси олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади.

ЎзА
7 422