Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтадиган Марғилонсой каналига микро ГЭС ўрнатилиб, ишга туширилди.

Мамлакатимиз олим ва тадқиқотчилари томонидан яратилаётган турли ишланмалар, инновацион ғоялар амалиётга татбиқ этилиб, улардан иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрда мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, янги технологияларни жорий қилиш юртимиз иқтисодиётини юксалтириш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган мазкур иншоот мамлакатимизда илк бор ихтиро қилинган оддий сув генераторидир.

Тадқиқот жараёнида 6 устун-траншейдаги кўча ёритиш чироқлари шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритиб кузатилди. Соатига 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаши аниқланди.

– Техника фанлари доктори, профессор Сирожиддин Эргашев раҳбарлигида, “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти кўмагида яратилган сув генераторини янада такомиллаштириб, вилоятдаги бошқа сув ҳавзаларида ҳам синаб кўрмоқчимиз, – дейди Фарғона политехника институти энергетика факультети ўқитувчиси У.Рустамов. – Изланишлар шуни кўрсатдики, чархпалак қурилмаси ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш мумкин. Шу кунларда ушбу қурилманинг ишлаш имкониятини янада кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Ускунанинг гидротрубиналари металлдан ясалган. Унинг махсус чўмичлари кинетик энергияни механик энергияга айлантириб беради. Айланма ҳаракат, ўз навбатида, электр энергияси ишлаб чиқаради. Айни пайтда мазкур микро ГЭС ёрдамида Фарғона шаҳридаги айрим кўча ва хиёбонлар чироқлари электр энергияси билан таъминланмоқда.

Содда ишланган ва кам харажат талаб этадиган ушбу чархпалак ГЭС электр энергиясини тежаш ва унинг узлуксизлигини таъминлашда қўл келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида микро ГЭС ишга туширилди