Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2018 21:14 Чоп этиш версияси

Сирдарёда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Европа ва Америкага экспорт қилинади

бренд гланвныйга.jpgКелгуси икки йилда “SirdaryoMega-Luks” қўшма корхонасида қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича иккита лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилиши натижасида корхонада жами 1 минг 150 янги иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳалардан бири – юмшоқ контейнер кўринишидаги қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришдир. Умумий қиймати 26 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа доирасида корхонага Австриянинг “Starlinger & Co. Gessellshaft m.b.H” компаниясининг замонавий технологиялари ўрнатилади.

Ишлаб чиқаришнинг тўла қувват билан ишга туширилиши натижасида йилига 29 минг тонна қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, маҳсулот корхонанинг йиллик экспорт тушумларини 60 миллион АҚШ долларигача ошириш имконини беради.

2020 йилнинг охирига қадар ишга туширилиши мўлжалланаётган мазкур йирик лойиҳа натижасида 800 нафар йигит-қиз муқим иш ўрнига эга бўлади.

photo5370803020092254392.jpg

Қишлоқ хўжалиги ва саноат йўналишидаги корхоналар учун қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш “SirdaryoMega-Luks” қўшма корхонасида амалга оширилаётган яна бир йирик лойиҳа ҳисобланади.

photo5370803020092254394.jpg

Лойиҳага 14 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб этилиши натижасида бугунги кунда ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда талабгир бўлган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ишлаб чиқариш қувватининг ишга туширилиши йилига 44 миллион АҚШ долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилиш имконини беради.

photo5370803020092254395.jpg

Аҳамиятлиси, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг хорижий ҳамкор банклари маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган мазкур лойиҳалар Сирдарё вилоятининг юқори қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича салоҳиятини янада ошириш билан бир қаторда минглаб юртдошларимизнинг доимий иш ўринларига эга бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

photo5370803020092254396.jpg

– Илғор тажрибаларга, технологияларга таянган ҳолда иш олиб борилиши, ишлаб чиқаришда сифатли хомашёдан фойдаланилиши натижасида экспорт географияси тобора кенгаймоқда, – дейди “SirdaryoMega-Luks” қўшма корхонаси раҳбари Муҳиддин Норматов.– “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ушбу молиявий ҳамкорлиги эвазига эса нафақат Марказий Осиё ва МДҲдаги анъанавий бозорлар, балки Европа Иттифоқи, Лотин Америкаси давлатлари бозорларига ҳам “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи туширилган тайёр маҳсулот етказиб бериш янада ошади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” Ахборот хизмати


2 541