“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти тизимида қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тасдиқланган режага мувофиқ 177 трансформатор мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Мамлакатимизда электр энергияси тизимини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилоятида янги электр тармоқлари барпо этиш учун 1 миллиард 800 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Вилоятда қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 4 нимстанция, қарийб 2 минг 793 километрлик электр тармоғи ва 850 трансформатор пункти жорий ва мукаммал таъмирланди. Катта юкланиш билан ишлаётган трансформаторларнинг 18 таси юқори қувватлисига алмаштирилди.

Қиш кунларида алмаштирилиши зарур бўлган жиҳоз ва материаллар ҳамда 59 тонна трансформатор мойи захираси яратилди. Аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари мутахассисларидан иборат 29 тезкор гуруҳ ташкил этилиб, 14 “Damas” ва 14 махсус автомобилларнинг техник даражаси тайёр ҳолатга келтирилди.

– Истеъмолчиларга электр энергиясидан фойдаланишда ёнғин ва техник хавфсизлик қоидаларини тушунтириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори Б.Саматов. – Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона-ташкилот ва муассасаларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича ўқув ва амалий семинарлар ўтказилмоқда. Барча тегишли ҳудудлардаги хавфсизлик бурчаклари янгиланиб, йўриқнома ва паннолар билан тўлиқ таъминланди.

Шаҳар ва туманлардаги тармоқ бўлимлари ҳамда корхоналардаги 22 нимстанциянинг фавқулодда вазиятларда тезкор фойдаланиш тартиблари ишлаб чиқилиб, ходимлар билан машғулотлар ўтказилди. Жойлардаги ҳар бир электр таъминоти корхоналари ва нимстанцияларга масъул шахслар бириктирилган.

Қиш мавсумига тайёргарлик доирасида тармоққа ноқонуний уланиш, текширувдан ўтмаслик, ностандарт электр ускуналаридан фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳам соҳа мутасаддиларининг доимий диққат марказида. Электр энергиясидан фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш юзасидан суҳбатлар, рейдлар ўтказиш, юзага келган хато ва камчиликларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзини ўзи бошқариш органлари мутасаддилари билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани муаммоларнинг жойида ҳал бўлишини таъминлаётир. Бу ҳамкорлик ўз навбатида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, исрофгарчиликларнинг олдини олиш ва истеъмол қилинган электр энергияси ҳақи ўз вақтида тўланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 850 трансформатор пункти жорий ва мукаммал таъмирланди