ЎзА Ўзбек

21.08.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Сингапур компанияси вакиллари Сирдарёда ​

Сингапур компанияси вакиллари Сирдарёда ​
Қурбон ҳайити байрами кунлари Сингапурнинг “Индорама” компанияси вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
“Индорама” – Сингапур давлатининг энг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад замонавий пахта кластери лойиҳасини ташкил этиш истиқболларини ўрганишдан иборат.
Ташриф давомида компания вакиллари “Пенг Шенг” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси негизида ташкил этилган тажриба-синов пахта экин майдонида ҳамда “Бек кластер” корхонасининг замонавий гидропоника усулидаги иссиқхонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, хорижий инвесторлар вилоятнинг Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳам бўлиб, бу ерда ташкил этилиши режалаштирилаётган замонавий усулдаги пахта кластери лойиҳасини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилишди.

А.Қаюмов, ЎзА
7 529