Ушбу ярмаркалар 2017 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди. Янги йил дастурхони учун харид қилинадиган барча маҳсулотлар нақд пул ҳамда пластик карточкалар орқали сотилмоқда.

– Кейинги ўн кун оралиғида пойтахтимиздаги йирик бозорларда уч минг тонна атрофида картошка, қарийб 100 тонна гуруч, 370 тоннадан ортиқ пиёз сотилди, – дейди “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раиси ўринбосари Неъматжон Аҳмаджонов. – Шунингдек, 550 миллион сўмликдан зиёд мева-сабзавот, товуқ гўшти, сут, гўшт ва мева-сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари, ёрмалар, балиқ ва балиқ консерваларини арзон нархларда аҳолига етказиб бермоқдамиз.

Таъкидлаш жоизки, қиш бошланиб, пишиқчилик мавсумидан анча узоқлашган бўлсак ҳам, юртимиз бозорларида сархил мева ва полиз маҳсулотларининг мўл-кўллиги кўзни қувонтиради. Шу кунларда деҳқон бозорлари гавжумлашиб, тўкинлик янада ошган. Нархларда доимий барқарорлик. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасидан маълум қилишларича, қиш-баҳор ойларида ички истеъмол бозорига босқичма-босқич етказиб бериш мақсадида мамлакатимизда 660 минг тоннадан зиёд асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилган. Жумладан, уюшма тизимидаги савдо-тайёрлов корхоналари омборларига 100 минг тоннадан зиёд маҳсулот ғамланган. Қарийб 27 минг тонна картошка, 16 минг тонна пиёз, 12 минг 600 тонна сабзи, салкам 11 минг тонна мева, 5 минг тоннадан зиёд полиз, 22 минг тоннадан ортиқ гуруч ва дуккакли маҳсулотлар шулар сирасидандир.

Уюшма тизимидаги савдо-тайёрлов корхоналари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 80 дан ортиқ, жумладан, Тошкент шаҳридаги Авиасозлар, Наврўз, Фарҳод, Олой ва Сирғали деҳқон бозорларида байрамолди ярмаркасини ташкил этди. Мисол учун, Наврўз деҳқон бозорига «Водий саховати агроинвест улгуржисавдо», «Қашқадарё улгуржи савдо инвест», «Хоразмозиқовқатмоллари» масъулияти чекланган жамиятлари бириктирилган. «Тўрткўл», «Юксалиш улгуржи савдо экспорт», «Янгийўл озиқ-овқат савдо» масъулияти чекланган жамиятлари Сирғали деҳқон бозорида ўз сархил маҳсулотлари билан бозор файзини янада оширмоқда.

Расталардаги картошка, пиёз, сабзи, гуруч, кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва ичимликлар ўзининг сифати ва мақбул нархи билан харидорлар эътиборини тортмоқда.

9 (9).JPG
– Бободеҳқонларимизнинг самарали меҳнатлари туфайли айни кунларда ҳам бозорларимизда сархил мева-сабзавотларни арзон нархларда, танлаб харид қилиш имконияти мавжуд, – дейди Олой деҳқон бозоридан маҳсулот харид қилаётган Мавлуда Оллоёрова. – Ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам кўпайиб, сифатли маҳсулотлар мўл-кўл бўлмоқда. Маҳсулотлар сифатли, нархи ҳам арзон. Буларнинг барчаси юртимизда оилалар мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги зиёда бўлишига хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар деҳқон бозорларини тартибга солиш, санитария ҳолатини яхшилаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархини барқарор сақлашни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этилган ушбу ярмаркалар 5 январга қадар давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида байрамолди савдо ярмаркалари иш бошлади