ЎзА Ўзбек

30.10.2012 13:58 Чоп этиш версияси

Сифатли сут маҳсулотлари

Андижон вилоятида қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида мавжуд корхоналар имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Марҳамат туманига сут маҳсулотлари асосан вилоят марказидан келтирилар эди. Туман аҳолиси шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилган, нисбатан арзон ва сифатли сут маҳсулотларини харид қилиш имконига эга бўлди. “Марҳамат сут” хусусий корхонасида тайёрланаётган сифатли сут маҳсулотлари харидорларга манзур бўлмоқда.

Корхонага банкнинг имтиёзли кредити ҳисобига замонавий технология келтириб ўрнатилди ва ишлаб чиқариш жараёни тўла автоматлаштирилди. Айни кунда бу ерда 18 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

– Келгусида маҳсулотларимиз турини янада кўпайтирмоқчимиз, – дейди корхона раҳбари Давронбек Бегматов. – Ўтган йили корхонамизда 150 миллион сўмлик беш турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 250 миллион сўмга етказишни мўлжалламоқдамиз.


ЎзА, Ф.Убайдуллаев
8 943