Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 17:49 Чоп этиш версияси

Сифатли спорт анжомлари

Сифатли спорт анжомлари Андижон вилояти Балиқчи туманидаги спорт анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Mini teks” масъулияти чекланган жамиятида футбол тўпи, боксчилар учун махсус қоп, чарм қўлқоп, ҳимоя қалпоғи каби 50 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда.

Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йилда “Ҳамкорбанк” кўмаги билан хориждан замонавий технологиялар келтирилиб, янги цех ташкил этилди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган мазкур цех фаолият бошлаши билан яна 60 иш ўрни яратилади. Ички бозорда ўз ўрнини эгаллаган корхона маҳсулотларига ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 711






Все о погоде - Pogoda.uz