ЎзА Ўзбек

23.07.2018 12:44 Чоп этиш версияси

Шуманайда брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида брикет ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши бошланди. 

Ҳудудда мазкур йўналишдаги ушбу илк корхонада йилига 20 минг тонна брикет ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. 

– Корхона ишга туширилганидан сўнг Қанликўл, Шуманай, Хўжайли туманларининг брикетга бўлган эҳтиёжи тўла таъминланади, – дейди “Брикет Шоманай” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Аблезов. – Брикет саноатидаги асосий хомашё – кўмирнинг ВР1, ВР2 қумлари Ангрендан келтирилади. Умумий қиймати 3 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа учун банк кредити ажратилади. 

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда брикетга бўлган талаб йилига 41 минг тоннани ташкил қилади. 

Корхона ишга тушиши билан 12 кишининг доимий бандлиги таъминланади.


Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 169