Шайхонтоҳурда меҳнат ярмаркаси: 200 га яқин фуқаро ишга жойлаштирилди
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишчи гуруҳи ташаббуси билан бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида муқаддам судланган ишсиз фуқаролар, алимент тўловчи ишсизлар ҳамда туманда яшовчи вақтинча ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий муҳофазанинг самарали омилларидан биридир. Шуни инобатга олган ҳолда туманда ишсиз, кам таъминланган оила аъзолари, муқаддам судланганлар ва айни пайтда алимент тўловчи ишсизларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ярмаркада туманнинг 30 иш берувчи субъекти 880 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирда 200 га яқин фуқаро ишга жойлаштирилди.