ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши ўтказилди
Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Н.Мурашев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев, Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаменти котиби Д.Чатурведи, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик режалаштириш ва таҳлил департаменти директори С.Молдабаева, Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги Бош агрономи Ма Айго, Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари И.Герашенколар иштирок этди.
Йиғилишда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ШҲТ ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланди. Уни 2018 йилнинг 11-12 октябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши доирасида имзолашга келишиб олинди. Демак, келгусида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳамкорлик янада ривожланади.
Шунингдек, йиғилишда 2010 йилнинг 11 июнида Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида имзоланган Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқланди.