ЎзА Ўзбек

07.06.2019 Чоп этиш версияси

Савдо-иқтисодий алоқалар тараққиётга хизмат қилади

Савдо-иқтисодий алоқалар тараққиётга хизмат қилади

Ўзбекистонда ташқи сиёсатда, хусусан, жаҳон ҳамжамияти билан савдо-иқтисодий, маданий-дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилаётган эътибор юксак самара бермоқда.

Наманганда иш бошлаган “Doing business with Namangan – 2019” Халқаро бизнес форумининг тантанали очилиш маросимида бу алоҳида таъкидланди. 

5.JPG

Бу “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” деб эълон қилинган жорий йилда Наманган вилоятида хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг энг замонавий ва самарали механизмларини жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам намоён бўлаётир. Президентимиз томонидан Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятига хорижий инвестициялар киритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул этиб бириктирилгани, мамлакатимизнинг 16 хорижий давлатдаги элчилари инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида иш олиб бораётгани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

18.JPG

Бизнес форумнинг очилиши маросимида хорижий сармоядорларга Наманган вилоятининг табиий ва ижтимоий ресурслари, иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тўғрисида видео тақдимотлар намойиш этилди.

19.JPG

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари И.Неъматов, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирининг биринчи ўринбосари А.Абдуалиев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров ва бошқалар сўзга чиққан форум куннинг иккинчи ярмида ўз ишини сессияларда давом эттирмоқда.

21.JPG

3 449
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА