Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги бекатда қурилиш ишларини якунлаш, янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишларида қурилиш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳрида бунёд этилиши давом эттирилаётган метро қурилиши энди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Бугунги кунда Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги бекатда қурилиш ишларини якунлаш, янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишларида қурилиш ишлари бошланди.

Пойтахтимизда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг жорий йил 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳаларига бағишланган матбуот анжуманида шулар хусусида сўз борди.

Йиғилишда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланган темир йўл тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар йўловчи ва юк ташишнинг энг замонавий талаблар даражасида ташкил этилиши, темир йўл паркини локомотивлар ва ҳар томонлама қулай вагонлар билан янгилашда муҳим ўрин тутаётганлиги таъкидланди.

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашни жадаллаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқда иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида акциядорлик жамиятининг темир йўл станциялари орқали 50,5 миллион тонна юк ташилган. 15,8 миллион йўловчи ўз манзилига етказилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 275,7 миллион долларлик экспорт хизматлари кўрсатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 105,2 фоизни ташкил этади. Акциядорлик жамиятнинг саноат корхоналарида 312,8 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бўш иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди.

2016 йилда инвестиция дастурлари доирасида 673,66 миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилди. Қамчиқ довони орқали ўтган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линияси ва ундаги Қамчиқ туннелининг ишга туширилиши Фарғона водийси вилоятларини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан темир йўл орқали боғлаш имкониятини яратди. Қурилиш ишларининг мураккаблиги бўйича дунёда 8, узунлиги жиҳатидан 13, МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринда бўлган туннелнинг қурилиб, фойдаланишга топширилиши мамлакатимиз иқтисодиёти учун беқиёс аҳамият касб этди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида Тошкентдан Андижонга биринчи йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Бугунги кунда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳар куни 2 та замонавий тезюрар йўловчи поездлар, ҳафтасига 2 маротаба эса Андижон – Бухоро – Андижон йўналишида йўловчи поездлар қатнови амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, бир суткада 17 юк поезди янги темир йўли орқали юкларни ўз манзилларига етказиб қўймоқда.

– Жорий йилдаги энг катта ютуқларимиздан яна бири – Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» электропоездининг қатнови йўлга қўйилиши бўлди, – дейди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежери – бош муҳандиси Ҳ.Ҳосилов. – Самарқанд, Қарши ҳамда Бухоро шаҳарларига ушбу тезюрар поездларда қисқа муддатда етиб боришдек қулайлик, энг аввало туризмнинг ривожланишига, қолаверса, аҳолининг ушбу қулайликлардан тўла фойдаланишида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши натижасида темир йўл участкасининг ўтказиш имконияти 36 фоиз ошиб, эксплуатация харажатлари 36 фоиз камаяди. Ушбу йўналишда 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Матбуот анжуманида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси, битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумот берилди. Истиқболдаги режалар, хусусан, темир йўлларда электрлаштириш жараёни ҳамда янги темир йўлларни қуриш бўйича ишлар қизғин давом этаётгани таъкидланди.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ер ости ва ер усти метро йўналишларида қурилиш ишлари бошланди