ЎзА Ўзбек

07.02.2019 14:18 Чоп этиш версияси

Саноат зоналарининг масъул ходимлари ойлик маошлари кўтарилди

Саноат зоналарининг масъул ходимлари ойлик маошлари кўтарилди

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари ойлик маошларига тегишли тартибда устамалар тўланади.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. 

Мазкур қарорга мувофиқ, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига тегишли тартибда:

• лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақи;

• бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;

• ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланди.​​

ЎзА
3 610