Нукусда Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш даражасини янада юксалтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.Саидова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий таянчига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилгани ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Оролбўйи ҳудудида бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда янада кенг имкониятлар яратади.

Ҳужжатда Қорақалпоғистон Республикасида уч йўналиш – қурилиш материаллари, электротехника ва фармацевтика саноати корхоналари учун янада қулай ва рақобатбардош иш муҳити яратиш кўзда тутилган. Унга кўра, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, йўл-транспорт харажатлари ва божхона тўловларида преференциялар бериш бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритаётган юридик шахслар ўз маҳсулоти экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилди. Илгари йирик корхоналар экспортидан оладиган валюта тушумининг 50 фоизини Марказий банкка сотган бўлса, энди валюта тушумининг тўлиқ суммаси корхона ихтиёрида қолдирилади. Бу корхонада қўшимча валюта маблағлари шаклланишига, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ишларини олиб боришга кенг имконият яратади.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳам муҳокама қилинди.

Ҳудуддаги саноат корхоналари салоҳиятини янада оширишга йўналтирилган Дастурга мувофиқ қурилиш материаллари, электротехника ва фармацевтика соҳаларидаги корхоналарнинг солиқ юки енгиллаштирилиб, 2017 йилдан бошлаб Мўйноқ, Шуманай, Қанликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида саноат соҳасида янгидан ташкил этиладиган кичик бизнес субъектлари 10 йил муддатга ягона солиқ тўловларидан озод этилади.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси саноат корхоналарининг фаолиятини янада яхшилаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини кўпайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат корхоналари фаолияти такомиллашмоқда