Саховатли заминнинг сархил неъматлари
Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Бахт ҳаракат меваси” масъулияти чекланган жамияти ҳўл мева, узум ва сабзавотларни ички бозордан ташқари экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.
Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Бахт ҳаракат меваси” масъулияти чекланган жамияти ҳўл мева, узум ва сабзавотларни ички бозордан ташқари экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.—2016 йили ва жорий йилнинг ўтган даврида 1,2 миллион доллардан ортиқ қийматдаги мева, узум ва сабзавотларни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилдик, - дейди корхона раҳбари Бахтиёр Матёқубов. — Айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда пластмасса идишларга бўлган талаб ортмоқда. Шуни инобатга олиб, корхонамизда замонавий усулда суткасига 1500 дона пластмасса яшиклар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Келгусида экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида “Бешариқ” қишлоғида помидор ва бодрингетиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона ташкил этиш мўлжалланмоқда.