Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 17:13 Чоп этиш версияси

“Ровустон” бренди остида

“Ровустон” бренди остида “Nafis tex group” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоятдаги истиқболли экспортчи корхоналардан бири.

Бу ерда тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари қисқа муддатда хорижда ҳам ўз харидорини топди. Лойиҳада белгиланганидек, кунига ўртача 7-8 минг дона маҳсулот тайёрланмоқда. Бу истеъмолчиларга йил давомида “Ровустон” бренди остида бир миллион донадан ортиқ трикотаж буюмлари етказиб берилади, деганидир. Замонавий технология асосида фаолият юритаётган корхонада 190 кишининг бандлиги таъминланган.

—Хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, хусусан, буюртмалар портфелини узоқ муддатли шартномалар билан тўлдириш борасидаги ишларимиз ўз натижасини бермоқда, - дейди МЧЖ раҳбари Умиджон Жўрабоев. — Бир қатор давлатлардан буюртмалар олганмиз. Шу асосда жорий йилнинг ўтган даврида 440 минг долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Йил охирига қадар бу кўрсаткични икки баробар кўпайтиришни режалаштирганмиз.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 460






Все о погоде - Pogoda.uz