Мамлакатимиз иқтисодиёти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имтиёзлар дунёнинг тараққий этган давлатлари эътиборини тортмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда изчил ривожланмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси йил сайин ошиб бормоқда. Мамлакатимизда АҚШ сармоядорлари билан ҳамкорликда тузилган бир неча қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, АҚШ фирма ва компаниялари юртимизда ваколатхоналарини очган. Улар автомобилсозлик, нефть-кимё, тўқимачилик ва енгил саноат, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослашган.

АҚШнинг «Женерал Электрик» компанияси ана шундай ишончли ҳамкорлардан бири. Ушбу компания вице-президенти Рональд Жеймс Поллетт мамлакатимизда чет эллик сармоядорлар учун яратилган шароитлар, «Женерал Электрик» компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги лойиҳалари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон тез суръатлар билан ривожланиб бораётган давлатлар қаторига киради. Мамлакатингизда қабул қилинган тараққиётнинг келгуси беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодий самарадорликни кескин ошириш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштириш қаторида хорижий инвесторлар билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳам кўзда тутилгани чет эллик шерикларни қувонтирмоқда.

Ўзбекистон бозорида «Женерал Электрик» компанияси фаолият бошлаганига 10 йилдан ошди. Ўзбекистонлик шерикларимиз билан авиация, нефть-газ, электр энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси билан энергетика соҳасида модернизация ишларида қатнашмоқдамиз. Соҳа мутахассисларининг чет элда малака оширишини ташкил этмоқдамиз.

Ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда бу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро ҳамкорлигимиз суръатидан мамнунмиз. Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идоралари билан меморандум имзоладик. Ушбу ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва «Женерал Электрик» компанияси ҳамкорлигида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни изчил ривожлантириш тарафдоримиз. Бинобарин, бу ҳамкорликдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рональд Жеймс Поллетт: Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти юксалмоқда