Тошкентда EventEXPO – 2017 биринчи ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди
Пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуасида "EventEXPO – 2017" биринчи ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуасида "EventEXPO – 2017" биринчи ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди.Унда турли тантаналар, тадбирлар, тўй ва маросимларни ўтказишга ихтисослаштирилган хусусий корхона ва фирмалар, компаниялар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.
Кўргазма экспозицияси гулчилик, ҳордиқ чиқариш, либослар ва мода, "Гўзаллик салонлари", никоҳ ва тўй маросимлари учун турли хизматлар кўрсатиш каби бўлимлардан таркиб топган. Бу ерда элликка яқин компания ва фирмалар, хусусий корхоналар фаолияти билан танишиш, ишбилармон доираларнинг ўзаро мулоқот ўрнатиши ва ҳамкорликни янада кенгайтириши учун қулай имконият яратилган.
"Замирахон – Робияхон" оилавий корхонаси тошларга махсус ишлов бериш, уларни турли шакл ва кўринишларга келтириш билан шуғулланади.
– Майда тошчалар ўсимликлар илдизидаги намликни сақлашда, аквариумларда, гул ва ўсимликларни безакли-декоратив тарзда етиштиришда ғоят қўл келади, – дейди оилавий корхона раҳбари Юсуфжон Тавбаев. – Ушбу кўргазма янгидан-янги ҳамкорларни топишда, улар билан шартномалар имзолашда фойдали бўлмоқда.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги "Боғдорчилик маркази" фирмаси ҳовли-хонадонлар, идора ва офислар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, санаториялар, меҳмонхоналарга декоратив гуллар, кўркам ўсимликлар ва кўчатлар етказиб бериш билан шуғулланади.
– Юртдошларимизнинг талаби ва эстетик диди жуда баланд, –дейди манзарали гуллар бўйича дизайнер-мутахассис Сурайё Ёдгорова. – Декоратив гуллар, ўсимликларнинг ландшафт безагига эҳтиёж ғоят юқоридир. Кўргазмада ўз муассаса ва идорасини декоратив гуллар билан безаш истагидаги бир қатор ташкилотларга, фуқароларга марказимиз ҳақида тўлақонли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Шу ернинг ўзида гул етиштириш учун махсус сопол идишлар, минерал ўғит тайёрловчи, гуллар савдоси билан шуғулланувчи фирмаларнинг жамлангани келгуси ишимиз учун жуда қулайдир.
Тадбиркорлик учун яратилаётган қулай имтиёз ва имкониятлар Қибрай туманида фаолият кўрсатувчи "Soft Grass" оилавий корхонаси муваффақиятида ҳам асосий омил бўлмоқда.
– Ўсимликлар учун калий, фосфор, азот каби моддалар ғоят муҳимдир, – дейди оилавий корхона раҳбари Ботиржон Пўлатов. –Корхонамизда минерал ўғитлар қадоқланади. Маҳсулотимиз гул дўконлари, супермаркетлар орқали реализация қилинади. Ўсимликларнинг ўсиши, ҳосилдорлиги, ташқи кўриниши, ташқи муҳитга таъсирчанлиги кўп жиҳатдан минерал ўғитларга боғлиқ.
Миллий анъана ва қадриятларимизга бўлган эътибор ҳунармандликнинг тобора гуллаб-яшнаши, бу борада унутилган мактаб ва йўналишларнинг қайта тикланишида асосий омил бўлмоқда. Эндиликда кўзни қувнатувчи атлас ва адрас либослар, кўркам камзул ва костюмларни наинки ўзбекистонлик опа-сингиллар, балки хорижлик хотин-қизларнинг эгнида ҳам учратамиз. Шоҳида Султонова шу каби либосларни ишлаб чиқарувчи "Миллий буюмлар" оилавий корхонасида раҳбар. Бежирим миллий либослар, сумкачаларни тайёрлашда, кийимлар учун мос аксессуарлар яратишда унга келин ва қизлари яқин дастёр бўлса, ўғиллари энг яхши матоларни етказиб беради. Ипак, ярим ипак, пахта толали матолардан тикилган бу либослар ювилганида ҳам ўз кўринишини сақлаши билан диққатга сазовор. Шунинг учун ҳам "Миллий буюмлар" экспозициясидан одам аримайди.
– Корхонамизда кичик ёшдаги қизчалардан тортиб нуроний онахонлар учун ҳам либослар тайёрланади, – дейди Ш.Султонова. – Фаолиятимиз деярли буюртма асосида олиб борилади. Шу билан бирга Россия, Қозоғистон, Туркия каби мамлакатлар билан ҳам кенг ҳамкорлик ўрнатганмиз. Юртимизда тадбиркорлар учун яратилган қулай имкониятлардан руҳланиб, меҳнат қилмоқдамиз.
"Афсун" хусусий корхонасида саломатликка оид ва косметик воситалар ишлаб чиқарилади.
– Корхонамизда асосан мамлакатимизда ўсадиган ўсимликлардан олинадиган организмни тозаловчи, қувватлантирувчи воситалар, крем, шампунь, махсус косметик совун, микроэлементлар билан бойитилган кукунлар, турли парфюмерия воситалари ишлаб чиқарилади, – дейди корхона менежери Барно Турсунова. – Улар табиийлиги, экологик хавфсизлиги билан кўпчиликка манзур бўлмоқда. Бугунги кўргазма янги ҳамкорлар топиш билан бирга, юридик, банк-молия, солиқ қонунчилигига оид маслаҳатлар олишда ҳам жуда фойдали бўлмоқда.