Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 11:14 Чоп этиш версияси

“QQB-mobile”дан - замонавий ва қулай хизматлар!

“QQB-mobile”дан - замонавий ва қулай хизматлар! Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан аҳолига ва ўз мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган “QQB-mobile” мобил иловаси тобора оммалашиб бормоқда.

Шу кунгача мазкур иловадан Android платформаси асосида ишлайдиган уяли телефонларга эга мижозларгина фойдаланаётган эдилар. Эндиликда “QQB-mobile” мобил иловасининг iPhone қурилмалари учун мўлжалланган дастури ҳам ишга туширилди. 

фото1.jpg

Бугунги кунда ушбу замонавий дастурдан фойдаланиб мижозлар уяли алоқа операторлари, шаҳар телефони, интернет провайдерлар, рақамли телевидение хизматлари, истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни ҳамда коммунал тўловларни (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.) амалга ошириб келмоқдалар. Шунингдек, мобил илова орқали ҳисобрақамлар ҳолатини кўриш ва тўлдириш, Online Smart Vista пластик карта қолдиқлари ва унинг айланмалари бўйича маълумотларни олиш, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари МУНИС тўлов тизими орқали дастур ёрдамида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” пластик картасидан маблағларни бошқа банк пластик картасига ўтказиш мумкин. 

фото2.jpg

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Қишлоқ қурилиш банк”нинг сўм пластик карточкаларига эга мижозлари “QQB-mobile” мобил иловасидан фойдаланиб ўзларининг VISA халқаро тўлов карточкаларига чет эл валютасини онлайн режимида конверсия қилиш хизматидан фойдаланиб келмоқдалар. Бунинг учун мобил иловасини юклаган ҳолда пластик карточкани рўйхатдан ўтказиш лозим бўлади.

Бугина эмас. “QQB-mobile” мобил иловаси янада такомиллаштирилмоқда. Тез орада мазкур мобил дастур орқали республиканинг барча тижорат банкларининг сўм пластик карточкаларини рўйхатдан ўтказган ҳолда тўловларни амалга ошириш, турли масофавий хизматлардан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Энг муҳими шундаки, банк томонидан жорий этилаётган бу каби янгиликларнинг барчаси аҳолига ва мижозларга янада қулайлик яратишни, замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтиришни кўзлайди.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

“QQB-mobile” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:

(iOS), (Android)

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-39-93, 150-76-47, www.qqb.uz




Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.

10 477