Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.​

Инфляциянинг пасаяётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун маълум муддат зарурлиги ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши бўйича айрим ноаниқликларнинг мавжудлигига изоҳ берилди.

Учрашувда берилган пул алмашиши билан боғлиқ саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов шундай жавоб берди.

photo5260396942968597586.jpg

– Кейинги кунларда бу савол атрофида жуда кўп мулоҳазалар айтилмоқда. Аммо, пулни алмаштириш борасида ҳеч қандай режа йўқ. Яқин орада бундай тадбирлар кўрилмайди. Қайта айтишим мумкин, бу масалада ўйлаб ҳам кўрилгани йўқ. Агарда бундай режа бўлса аҳолини ва ОАВ вакилларини хабардор қилган бўлардик,  – деди Илҳом Норқулов.

Кейинги кунларда Молия вазирлиги ва Марказий банк «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозларни ва облигацияларини жойлаштираётгани ҳақидаги эълонлар кўзга ташланмоқда. Учрашувда бунинг сабаблари ҳам очиқланди.

Мисол учун, пул-кредит сиёсатида бу маълум аҳамиятга эга бўлиб, тижорат банклари ҳам ўзида маълум бир ҳажмда пул маблағларини сақлаши шарт экан. Яъни у ўзининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ҳаракатда бўлиши керак. Буни таъминлаш учун кассадаги нақд пулларни облигациялар ёки қимматли қоғозларга алмаштириш бошланади. Бу қоғозларни гаровга қўйиб, кредит олиш мумкин экан.

photo5260396942968597589.jpg

Марказий банк 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини белгиланган 12-13,5 фоиз даражасида сақлаб қолмоқда. Мисол учун, 2018-2019 йилларда ўртача иш ҳақи даражасининг сезиларли даражада тўғриланганлиги ҳисобига 2020 йилда аҳоли номинал даромадларининг мўътадил даражада ўсишининг кутилиши талаб омиллари таъсирини камайтиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, прогноз ҳисоб-китобларга кўра, 2018-2019 йилларда иқтисодиётга ажратилган кредит қўйилмалари ва давлат харажатларини тез суръатлар билан ўсишининг иқтисодиётни қўллаб-қувватловчи таъсири 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳам маълум даражада сақланиб қолади.

Дастлабки тахминларга кўра, 2020 йилнинг иккинчи ярмида номинал ЯИМ ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан бироз секинлашади. Фискал ва монетар сиёсатнинг тартибга солувчи таъсирига қарамасдан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўсиши ва инвестицион жараёнларнинг фаоллашиши иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Пул алмашадими?