ЎзА Ўзбек

02.08.2019 14:38 Чоп этиш версияси

Президент топшириғига кўра Халқ банки томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ижроси

Президент топшириғига кўра Халқ банки томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ижроси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи давомида Халқ банкига бир қатор топшириқлар берилган бўлиб, мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018-2019 йилларда бўлиб ўтган ташрифларда тасдиқланган мажлис баёнларига асосан, умумий қиймати 4 934,4 млрд. сўмлик 1 781 та лойиҳани молиялаштириш белгиланган. 

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 16 658 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Шундан қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 015 та лойиҳага 2 983,7 млрд. сўм, саноат соҳасида 333 та лойиҳага 1 237,6 млрд. сўм ва хизмат кўрсатиш соҳасида 433 та лойиҳага 713,1 млн. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади. 

Агар бу рақамларни йиллар кесимида ажратадиган бўлсак, 2019 йилда 1 547 та лойиҳага 1 801,6 млрд. сўм, 2020 йилда эса 234 та лойиҳага 627,0 млрд. сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 1 072 та (70%) лойиҳага 943,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида 4 160 та янги иш ўрни яратилди.

Ўтган йилнинг шу даврида 330 та лойиҳага 364,5 млрд. сўм кредит маблағи ажратилган. Ўсиш 325 фоизни ташкил этиб, 1 592 та иш ўрни яратилган.

Молиялаштирилган лойиҳалар тармоқлар кесимида қишлоқ хўжалиги соҳасида 506 та лойиҳага 632,6 млрд. сўм, саноат соҳасида 248 та лойиҳага 164,9 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 318 та лойиҳага 145,8 млн. сўм маблағ ажратилди. 

Жорий йилнинг иккинчи чорагида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида яна 521 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Уларга 942,0 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши, шунингдек, 2 646 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ушбу янгиликлар аҳоли бандлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг фаровонлигига ҳам хизмат қилади. Бу борада Халқ банки жамоаси доимий равишда ўз олдига янги стратегик мақсад ва вазифаларни қўйиб келмоқда.

Айни пайтда мазкур қадам мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги даражасига чиқишга, рақобатбардош позицияга эришишга, инвестицион жозибадорликни таъминлашга, бошқарув ва технологик жараёнларни модернизациялаш ҳисобига молиявий хизматлар бозорида қатор кўрсаткичлар бўйича пешқадам позицияни эгаллашга хизмат қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА
5 368