Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Тошбозорсавдо” уюшмаси ҳамкорлигида “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, Хотин-қизлар қўмитасининг бозорлар ҳамда олий таълим тизимидаги бошланғич ташкилотлари раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Абдураҳимова ва бошқалар пойтахт деҳқон бозорлари фаолияти изчил тартибга солиниб, уларда хизмат кўрсатиш тизими замон талабларига мослаштирилаётганини таъкидлади.

Истиқлол йилларида юртимиз кўрки, дастурхонимиз тўкинлиги рамзи бўлган бозорлар қиёфаси тубдан ўзгарди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 1996 йил 5 мартда қабул қилинган “Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва бошқа қатор ҳужжатлар бу борада дастуриламал бўлаётир.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ бир қатор бозорлар янгидан қурилди. Замонавий усулда бунёд этилган деҳқон бозорларида сотувчию харидорлар учун барча шароитлар яратилди. Бозорлар нафақат савдо-сотиқ қиладиган, балки озодалиги, кўркамлигидан баҳра оладиган обод гўшаларга айланди. Шу боис 2012 йилдан буён Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан пойтахт бозорлари ўртасида “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танловиўтказиб келинмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган кўрик-танловда “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимидаги йигирмата бозорда сотувчиларнинг кийиниш ва муомала маданияти, бозор расталари орасталиги, ҳудуднинг санитария ҳолати ҳамда радиоузел хизматининг сифати ўрганилди. “Авиасозлар деҳқон бозори” биринчи ўринга, “Қорақамиш деҳқон бозори” иккинчи ўринга, “Аския деҳқон бозори” учинчи ўринга муносиб деб топилди. Рағбатлантирувчи ўрин “Бектўпи” савдо мажмуасига насиб этди.

– Халқимизнинг маданияти ва турмуш даражаси бозорларимиздаги тўкин-сочинлик, озодалик, муомала ва нарх-навода яққол намоён бўлади, – дейди “Қорақамиш деҳқон бозори” акциядорлик жамияти директори Маъруф Мусажонов. – Бозоримизда харидорларга қулайлик яратиш мақсадида реконструкция юмушлари амалга оширилди. Сифатли маҳсулотлар билан арзон нархларда савдо қилинишини таъминлаш учун “Элга хизмат” шўъба корхонаси доимий фаолият кўрсатаётир. Айни кунларда Навоий вилояти деҳқон-фермерларининг маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилгани аҳолига манзур бўлмоқда.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизнинг энг намунали бозорлари