Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2017 15:14 Чоп этиш версияси

Пойтахтимиздаги "Миробод деҳқон бозори"да банкомат ўрнатилди

“Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Миробод туманидаги "Миробод деҳқон бозори" ҳудудида банкомат жойлаштирилди.

Пластик картадан нақд пул ечиб олиш имконини берувчи тегишли дастур ўрнатилган мазкур банкомат синов тариқасида ўрнатилди. Банкоматга 1 000, 5 000 ва 10 000 сўмликлар жойлаштирилган. Банкдан маълум қилишларича, пластик картадан нақд пул ечиб олишга тахминан 1,5-2 дақиқа сарфланади.

Юқоридаги хизматларга пластик эгасидан комиссия тўловлари ундирилмайди. Шунингдек, банкоматлар Uzcard тизимига уланган исталган пластик картани қабул қилади.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 771






Все о погоде - Pogoda.uz