Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 10:30 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда “UzMedExpo – 2017” халқаро тиббиёт кўргазмаси очилди

Пойтахтимизда “UzMedExpo – 2017” халқаро тиббиёт кўргазмаси очилди “Ўзэкспомарказ”да ўнинчи халқаро ихтисослашган “UzMedExpo – 2017” тиббиёт кўргазмаси иш бошлади.

Тадбирда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан бир қаторда Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Чехия каби мамлакатлардан 50 дан зиёд етакчи компания ва фирмалар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазмада замонавий диагностика, даволаш, тиббий лаборатория асбоб-ускуналари, махсус мебеллар, фармацевтика ва косметология маҳсулотлари ҳамда витаминлар намойиш этилмоқда.

Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
1 637






Все о погоде - Pogoda.uz