Ўзбекистон савдо-саноат палатасида 7 июнь куни Польша Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Анджей Папеж бошчилигидаги делегация билан учрашув ҳамда Ўзбекистон – Польша ишбилармон доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Польша делегацияси таркибидан озиқ-овқат, қурилиш, тиббиёт ва биотехнология, муҳандислик, электротехника, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият олиб борувчи йигирмага яқин компания вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар йилдан-йилга ривожланиб бораётганини таъкидлади. Мазкур учрашув ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини жалб қилишда қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилади.

2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси қарийб 104,9 миллион АҚШ долларни ташкил этган. Ўзбекистонда Польша капитали иштирокидаги 25 корхона ва 1 та энергетика, текстиль, фармацевтика саноати чиқиндиларини қайта ишловчи компания фаолият юритмоқда.

Учрашувда делегация аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, эркин иқтисодий зоналарда сармоядорлар учун яратилган шароит ҳақида кенг маълумот берилди.

Польшаликлар Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароит ва имтиёзларни юқори баҳолади. Учрашув ва бизнес-форум Ўзбекистон ва Польша ишбилармон доиралари вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконини беришини қайд этди.

Бизнес-форумда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшанинг 20 яқин компания вакиллари Ўзбекистонга келди