Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун чиқарилган пластик ва юридик шахслар учун корпоратив карточкалар сони 12,4 миллион донадан ошди.

Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун чиқарилган пластик ва юридик шахслар учун корпоратив карточкалар сони 12,4 миллион донадан ошди. Улардан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида барча савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида 149 мингдан зиёд тўлов терминаллари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу маълумотлар қайд этилди. Марказий банкнинг турли бўлинмалари, Ягона умумреспублика процессинг маркази, тижорат банклари масъул ходимлари иштирок этган тадбирда пул муомаласи ва пластик карточкалардан фойдаланишда аҳоли имкониятларини кенгайтириш масалалари тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Назиржон Сафаровнинг таъкидлашича, пластик карточкалар ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтириш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонуни, давлатимиз раҳбари қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ушбу тўлов воситаларининг муомалага чиқарилиши муомаладаги нақд пул массасини камайтириш ва давлат бюджетига солиқ тушумлари ҳажмини оширишда муҳим ўрин тутади.

Тадбирда пластик карточка эгаларига қулайлик ва имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди. Ҳар бир пластик карточка тўрт хонали шахсий пин-код билан ҳимояланган. Фақат унинг эгасига маълум бўлган пин-код карточкани бошқа шахсларнинг фойдаланишидан ҳимоя қилади.

Шунингдек, молиявий амалиётларни бажаришда харажатларни камайтириш ва тезкорликни ошириш, ҳисоб-китобларнинг аниқлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тақдим этиладиган чегирма ва имтиёзлардан фойдаланиш каби имкониятлар ҳам мавжуд.

2011 йилдан буён мамлакатимизда «UZKARD EMV» тизими босқичма-босқич амалиётга жорий этиб келинмоқда. Яъни, барча карточкалар онлайн режимига ўтказилмоқда. Мазкур тизим маблағларнинг автоматик тарзда тушиши, интернет ва мобиль банкинг хизматларидан фойдаланиш имконияти, хусусан, сотиб олинадиган товар ва хизматлар учун тўловларни уйдан туриб тўлаш ва бошқа афзалликларга эга.

Айни пайтда тижорат банкларининг 57,5 мингдан ортиқ мижози интернет ва 363 мингдан зиёд мижоз эса мобиль банкинг хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Жумладан, жисмоний шахсларга уяли алоқа операторлари, интернет провайдерлар, телефония, кабелли телевидение, коммунал, савдо-сервис корхоналари, такси хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имконини берадиган “CLICK” мобиль банкинг тизими аҳоли ўртасида оммалашиб бормоқда.

Матбуот анжумани ташкилотчиларининг сўзларига кўра, бундай хизматларнинг жорий этилиши “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг ишлаб чиқилган янги лойиҳаси нуқтаи назаридан ниҳоятда долзарбдир. Мазкур ҳужжат тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, халқаро стандартларга мос технологик бозор инфратузилмасини ташкил этиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пластик карточкалар – қулай ва ишончли