Президентимизнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам беришга хизмат қилади.

Президентимизнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам беришга хизмат қилади.

Жумладан, истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш (сотиб олиш)га қўйилган тақиқ бекор қилиниши ва шакар ишлаб чиқарувчилар 2019 йилнинг 1 январига қадар импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинаётгани истеъмол маҳсулотлари танқислигининг олдини олади.

Улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3 минг 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1 минг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилиниши озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдаги монополияга чек қўяди.

Бу ҳақда Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан Президентимизнинг жорий йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-табирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдаги монополияга чек қўйилади