Миллий матбуот марказида "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси матбуот анжумани ўтказди.

Компания тизимида 200 дан ортиқ маҳаллий ва 20 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳудудларда мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт килиш бўйича савдо-логистика марказлари барпо этилмоқда. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида савдо-логистика марказлари ишга туширилди. Келгусида Ангор, Тўрақўрғон, Жиззах, Булунғур, Боғот туманларида логистика марказлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Ўтган йили амалга оширилган 420 миллион долларлик лойиҳалар эвазига қарийб 4,5 минг иш ўрни яратилди.

Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида мамлакатимиздаги бошқа саноат корхона ва компаниялари қаторида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси тизимидаги 90 дан зиёд корхона ҳам фаол қатнашди. Кўргазмада жорий йил учун 300 миллион, 2018 йил учун эса 100 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Россия билан эса 2017-2018 йиллар учун 600 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш борасида келишиб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги "2017-2018 йилларда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлаткичли сақлаш ҳамда қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида"ги қарори тизимда янги имкониятларни яратмоқда. Унга кўра, умумий қиймати 144,1 миллион долларга тенг бўлган 254 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Холдинг таркибида ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, "Ўзагроэкспорт" 101,8 минг тонна мева-сабзавотни экспортга чиқарди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 минг тонна кўп демакдир.

Анжуманда рақобат тобора кучайиб бораётган ҳозирги шароитда соҳага замонавий технологияларни татбиқ этишга устувор вазифа сифатида қаралаётгани қайд этилиб, компания тизимидаги корхоналарда эскирган ускуналарни замонавийларига босқичма-босқич алмаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар мақбуллиги таъминланади