ЎзА Ўзбек

25.06.2020 Чоп этиш версияси

ОТБ Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи

ОТБ Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи

Осиё тараққиёт банкининг Директорлар кенгаши Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишга қарор қилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу қарор бугун маъқулланган.

Имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5 фоиз) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан республика давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада, деб баҳоланган.

5 024
ЎзА