ЎзА Ўзбек

25.06.2018 11:59 Чоп этиш версияси

Осиё тараққиёт банки ва “Ўзбекэнерго”АЖ ўртасида жами 1 миллиард долларлик инвестициялар режалаштирилмоқда

Осиё тараққиёт банки ва “Ўзбекэнерго”АЖ ўртасида жами 1 миллиард долларлик инвестициялар режалаштирилмоқда
Айни вақтда Тошкентда бўлиб ўтаётган “Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари – орттирилган тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар” мавзусидаги халқаро конференцияда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов бу ҳақда маълум қилди.

У таъкидлаганидек, келгусида яна 1 миллиард долларга тенг лойиҳалар ОТБ томонидан молиялиштириш режалаштирилган. 

Осиё тараққиёт банки ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамкорлигида илк бор ўтказилаётган халқаро анжуманда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг давлат электр энергия холдинглари ва корпорациялар раҳбарлари, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки мутахассислари, глобал консалтинг компания вакиллари иштирок этмоқда. 

IMG_20180625_114329.jpg

Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов, “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев, Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такео Кониши , Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарув директори Наташа Ханженкова ва бошқалар сўзга чиқди.

Энергетика соҳасига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 800