ЎзА Ўзбек

23.07.2020 Чоп этиш версияси

Қоракўлдаги экспортчи корхона

Қоракўлдаги экспортчи корхона

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Реал-Текс Қоракўл» корхонаси тумандаги ип калавани қайта ишлаб, хорижга экспорт қилишга ихтисослашган йирик қувватлардан.

Корхона пандемия даврида барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда тўла қувват билан фаолият юритмоқда. 400 га яқин киши доимий иш билан банд.

– Ўтган 2019 йили корхонамиз қиймати 3,5 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни хорижга экспорт қилган эди, - дейди корхона раҳбари Зойир Рўзиқулов. – Жорий йилнинг дастлабки олти ойида эса 3 миллион 721 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот жаҳон бозорига етказиб берилди. Йил охиригача бу кўрсаткични 5,5 миллион АҚШ долларига етказиш мўлжалланган.

Корхонада ходимларнинг келиб-кетиши учун карантин талабларига жавоб берувчи транспорт ташкил қилинган. Ишчилар ўз вақтида иссиқ овқат ва махсус кийим-кечак билан таъминланади. Корхона раҳбарияти томонидан ишчиларнинг ниқоб ва қўлқоплари белгиланган муддатларда алмаштирилиши ва корхона цехларидаги тартибли дезинфекция ишлари мунтазам назоратга олинган.

photo_2020-07-23_16-17-38.jpg

photo_2020-07-23_16-17-25.jpg

photo_2020-07-23_16-17-36.jpg

8 827
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА