Қорақалпоғистонлик бир гуруҳ тадбиркорлар Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган “Сonstructtech – 2018” қурилиш технологиялари, моллари ва ускуналари халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон – Хитой бизнес-форумида қатнашиб, соҳанинг етакчи компаниялари вакиллари билан тажриба алмашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорларининг Хитой Халқ Республикасига мақсадли хизмат сафарини ташкил қилиш бўйича топшириғига асосан амалга оширилган ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Нукус шаҳридаги консуллик бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитойнинг етакчи машинасозлик саноат корхоналаридан бири – “Sany” корпорацияси фаолияти билан танишди. Корпорация махсус қурилиш техникалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ташрифи муносабати билан Пекин шаҳрида Ўзбекистон – Хитой бизнес форуми ўтказилди. Унда Хитойнинг қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, озиқ-овқат, тўқимачилик, инвестиция, фармацевтика, туризм бўйича 60 дан ортиқ корхона ва компанияси вакиллари қатнашди.

Тадбирда қорақалпоғистоннинг бой иқтисодий салоҳияти, “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ва бошқа кичик ишлаб чиқариш зоналарида хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар, енгилликлар, юқори қувватли ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар учун белгиланган преференциялар ҳақида маълумот берилди. Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳияти, ушбу соҳани жадал ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тарихий жойлар ҳақида видеоролик ва фото-слайдлар намойиш этилди.

Тадбир доирасида В2В форматида икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистонда қизилмия илдизини қайта ишлаш, енгил саноат маҳсулотлари ва қурилиш моллари ишлаб чиқариш, нефть ва газ ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон бозорига юқори технологик ускуналарни етказиб бериш таклиф қилинди. Хитойлик тадбиркорлар Қорақалпоғистонда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш, қизилмия илдизи асосида фармацевтик маҳсулот ишлаб чиқариш масалаларига қизиқиш билдирди.

Ташриф якунида жорий йил апрель ойида хитойлик тадбиркорлар Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши келишиб олинди. Икки томонлама музокара давомида бир қатор экспорт ва импорт шартномалари имзоланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Хитойда