Қорақалпоғистонлик фуқаро кўчага чиқинди ташлагани учун 172 минг сўм жарима тўлади
Нукус туманида ўтказилган рейд давомида "Тоқтаў" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро З.Х, "Ақ терек" маҳлла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Ш томонидан кўчага чиқинди чиқариб ташланаётгани аниқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлими томонидан 2017 йилда 126 ноқонуний чиқинди ташлаш жойи аниқланган. 297,5 тонна чиқинди махсус жойларга чиқарилиб, йўқ қилинган.
Нукус туманида ўтказилган рейд давомида "Тоқтаў" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро З.Х, "Ақ терек" маҳлла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Ш томонидан кўчага чиқинди чиқариб ташланаётгани аниқланди. Бу фуқаролар билан тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларга энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солинди.
– Ўтган йили экологик назорат ишлари бўйича белгиланган тартибда 154 рейд ўтказилиб, ноқонуний чиқинди ташлаш жойларини аниқлаш бўйича мониторинг ишлари амалга оширилди, – дейди Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлими бошлиғи М.Нуржанов. – Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 98 маҳаллий бошқарув ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, махсус санитария-тозалаш корхоналарига, жисмоний ва юридик шахсларга огоҳлантириш берилиб, 108 фуқарога қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди. 18 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.