Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойда ўн кун ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни, Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонуни ижросини ўрганиб, аҳолини оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш борасидаги ишларни танқидий-таҳлилий муҳокама қилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда қуйи палатанинг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур қонуннинг жойлардаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари муҳокама этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Б.Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес, айниқса, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган.

Тадбирда маълум қилинишича, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун 2012 йилда 91,3 миллиард сўм кредит ажратилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 367,2 миллиард сўмдан ошди.

– Мамлакатимизда оилавий корхоналар сони 8 мингдан зиёдни ташкил этаётган бир пайтда ҳудудлардаги юридик мақомга эга оилавий тадбиркорлик субъектлари сонида кескин тафовут мавжуд, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Соҳибжон Исмоилов. – Мисол учун, Тошкент шаҳрида 1 минг 127, Фарғона вилоятида 1 минг 102 ва Тошкент вилоятида 909 оилавий корхона фаолият юритмоқда. Аммо Сирдарё (9 та) ва Наманган (37 та) вилоятларида оилавий корхоналарни кўпайтириш ва ривожлантиришга деярли эътибор қаратилмаяпти, айниқса, ҳамон ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар борлиги таассуфлидир. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи етарлича олиб борилмагани, айрим одамларнинг соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини яхши билмаслиги, оилавий тадбиркорлик субъектларининг бошқа тадбиркорлик субъектларидан фарқи, берилган имтиёзлар ҳамда қулайликлар ҳақида тушунчанинг пастлиги ҳам буларга сабаб бўлмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз ҳудудларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг мавжуд ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Тижорат банкларининг оилавий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш ишини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш майдонлари қуриш учун оилавий корхонага ер, маҳсулотни реализация қилиш учун махсус жой ажратиш борасида қатор таклифлар билдирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун ижроси талаб даражасидами?