ЎзА Ўзбек

15.04.2019 21:40 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари билан танишинг

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари билан танишинг

Жорий йилнинг 8-12 апрель кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматдаги 6 та бўш турган давлат мулки объектлари, 171 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 15 та объект сотилди. 

Давлат мулки объектлари

Ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 6 та давлат мулки объекти 6 млрд 950 млн. сўм инвестиция киритиш, 56 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан82 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари 23 та объект сотувга чиқарилди.

photo5305474308367297185.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 171 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 48 млрд.0,67 млн. инвестиция киритиш ва804 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 106 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 111 ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

photo5308043789731998527.jpg

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 15 та объект 4 млрд 541,0 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 123 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси ўз фоалиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сони Қарорига асосан 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб юритиб келмоқда.

photo5305474308367297186.jpg

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган давлат мулки объектлари хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uzсайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни 
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати

ЎзА
3 163