ЎзА Ўзбек

18.05.2019 20:36 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари


Жорий йилнинг 13 – 17 май кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 11 та бўш турган давлат мулки объектлари, 94 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 46 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 11 та давлат мулки объекти 4 млрд 350 млн. сўм инвестиция киритиш, 120 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 316 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари 2 та объект сотувга чиқарилди.

1.jpg

2.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 94 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 23 млрд. 606 млн. инвестиция киритиш ва 480 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд 303,72 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 39 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

3.jpg

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 46 та объект 3 млрд 778,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 76 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

4.jpg

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!


ЎзА
11 046