ЎзА Ўзбек

03.06.2019 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари


 Жорий йилнинг 27 – 31 май кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 8та бўш турган давлат мулки объектлари, 70та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 47 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 8 та давлат мулки объекти1 млрд. 620 млн. сўм инвестиция киритиш, 46 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 117 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари 20та объект сотувга чиқарилди.


1сум@2x.png

1 сум2@2x.png

судижро.jpg

  Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

 Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 70 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 17 млрд. 670 млн. инвестиция киритиш ва 260дан ортиқянги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд 805,85 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 75та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 47та объект 5 млрд. 600,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 73та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

 Дарё ўзанлари тозалаш хуқуқи

Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалашга бўлган ҳуқуқ реализацияси бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан ҳафта давомида жами 2 та бошланғич нархи 831,8 млн.Сўмданбўлган объектлар 1 млрд 886,8 млн. сўмга сотилди.Ҳафта давомида 5 та бошланғич нархи 957,4 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш участкалари аукцион савдоларига чиқарилган. Шунингдек,“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 59 табошланғич нархи  22 млрд. 414,2 млн сўмлик дарё ўзанларини тозалаш участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

ер участкалари.jpg

 Металл қазиб олиш ҳуқуқи

 Ҳафта давомида жами 2 та бошланғич нархи ҳар бири 7,5 млн. сўмлик олтин қазиб олиш бўйича участкалар жаъми 28,5 млн.сўмга сотилди.Ҳафта давомида 9табошланғич нархи 67,5 млн. сўмликқимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқи аукцион савдоларига чиқарилган.Шунингдек,“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 17 та бошланғич нархи  127,5 млн.сўмликқимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

 Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

 

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PRхизмати


3 091
ЎзА