ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари


Жорий йилнинг 26 - 30 август кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 9 та бўш турган давлат мулки объектлари, 250 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 65 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 9 та давлат мулки объекти 5 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш, 151 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 277 млн. сўмга сотилди.

1.jpg

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 97 та объект савдога чиқарилди ва 55 та объект реализация қилинди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 250 та бошланғич нархи774,7 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 61 млрд. 939,8 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 987 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 259,7 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 295 та бошланғич нархи 1 млрд. 280,8 млн сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 3101 та бошланғич нархи 92 млрд. 903,1 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

2.JPG

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 65 та объект 10 млрд. 726,1 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 84 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

3.JPG

Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи

Ушбу хафта давомида онлайн-аукционларда жами 1 та дарё ўзанларини тозалаш лойихаси 311,9 млн. сўмга сотилди. Шу билан бирга, ҳафтада жами  3 та бошланғич нархи 454,2 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойихалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда31 табошланғич нархи 9 млрд. 341,6 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойихалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш ҳуқуқи

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 20 табошланғич нархи 150 млн. сўмлик қимматбахо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 157,5 млн. сўмга сотилди.

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 9 та бошланғич нархи 67,5 млн. сўмлик қимматбахо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


19 734
ЎзА